“Ўрта Чирчиқ ГЭСлар каскади” УК: Ишлаб чиқариш лабораторияси фаолиятига доир

22.02.2021

“Ўрта Чирчиқ ГЭСлари каскади” унитар корхонаси Электр цехининг Ишлаб чиқариш лабораторияси томонидан Чорвоқ ГЭС-6 нинг 3-сонли гидроагрегатида жорий таъмирлаш ишлари мобайнида, мутахассислар томонидан ушбу гидроагрегатнинг тиристорли ўзини ўзи қўзғатиш тизимининг трансформатори (ТЗСП-1600)даги чўлғамлари орасидаги изоляция қаршилигини ўлчаш ишлари олиб борилди.

Бу борада, трансформаторнинг кучайтирувчи ва пасайтирувчи томонларидаги чўлғамларининг изоляция қаршилиги ўзаро ҳамда ерга нисбатан ўлчанади. Бу жараён орқали трансформатор чўлғамларининг изоляцияси ҳолати аниқланади. Шу тариқа, ГЭСда трансформатор қурилмаларининг хавфсиз ва барқарор ишлаши ҳамда авариявий ҳолатларнинг олдини олиш чоралари кўрилади.