“Муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан комплекс фойдаланиш” илмий лабораторияси

30.11.2020

“Муқобил ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан комплекс фойдаланиш” илмий лабораторияси

Муқобил ва қайта тикланадиган энергия манбаларидан самарали фойдаланиш услубларини ишлаб чиқиш

Марказлашган электр тармоқларига уланадиган  электр станцияларини яратиш орқали сув оқимлари, қуёш нурлари, шамол оқимларининг энергия манбаларидан биргаликда фойдаланиш ҳисобига электр энергетикасининг барқарор ривожлантириши илмий-технологик асосларини ишлаб чиқиш;

шамол ва қуёш фотоэлектрик компонентлари билан автоном ишлайдиган электр энергияси ҳосил қилинадиган комплексдан фойдаланган ҳолда иқтисодий-ижтимоий объектларни электр энергияси билан таъминлашни яхшилаш.

Мақолалар, тезислар, муаллифлик гувоҳномалари,

конференцияларда иштирок этиш, илмий ҳисобот.

2020 йилAнъанавий, муқобил ва қайта тикланадиган энергия манбаларини биргаликда ишлатиш орқали электр энергетикаси соҳасини барқарор ривожлантириш.Энергия манбаларидан биргаликда фойдаланишда қўлланилади.
Қишлоқ жойларидаги турли объектларнинг электр ва иссиқлик таъминоти ҳолатини баҳолаш бўйича тадқиқотлар ўтказиш; электр таъминоти, иситиш тизими, иссиқлик таъминоти, вентиляция ва сув таъминотининг ишончлилиги ва барқарорлиги; электр станциялари ва қайта тикланадиган энергия комплексларини, шу жумладан кичик ва микро-гидроэлектростанцияларни, шамол + қуёш фотоэлектрик мажмуаларини ишлатиш истиқболларини ва тадқиқ қилиш. Қишлоқ жойлардаги, шу жумладан ижтимоий аҳамиятга эга объектларни энергия билан таъминлаш учун қайта тикланадиган энергия ускуналари ва технологияларидан фойдаланиш бўйича техник таклифларни ишлаб чиқиш.

Мақолалар, тезислар, патент гувоҳномалари,

конференцияларда иштирок этиш, илмий ҳисобот

2021 йилҚишлоқ жойлардаги турли хил объектларни электр ва иссиқлик таъминоти ҳолатини баҳолаш; электр таъминотининг ишончлилиги ва барқарорлигини таъминлаш.Натижалар қишлоқ жойларидаги турли объектларни, шу жумладан, ижтимоий аҳамиятга эга объектларни энергия билан таъминлаш учун қайта тикланадиган энергия қурилмаларида қўлланилади.

 

Иситиш-совутиш тизимларининг оптимал таркибий ва иссиқлик-техник параметрларини аниқлаш, уларнинг хусусиятларига мос равишда  ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқиш;

Ҳавони кондиционерлаш тизимларининг ишончли ишлаши учун уланиш схемаларини ишлаб чиқиш ва иш режимларини танлаш, шу жумладан қайта тикланадиган энергия манбаларидан комплекс фойдаланиш.

Мақолалар, тезислар, патент гувоҳномалари,

конференцияларда иштирок этиш, илмий ҳисобот.

2022 йилИситиш-совутиш тизимларининг оптимал конструктив ва иссиқлик-техник параметрларини асослаш Уланиш схемаларини яратиш, кондиционерлаш, шу жумладан автоном энергия комплексидан фойдаланиш имкониятларини асослаш.Ҳавони иситиш ва совутиш тизимларининг таркибий ва иссиқлик-техник параметрларини аниқлаш ва яратиш учун фойдаланилади.
Электр тармоқлари ва автоном манбалар сифатида параллел ишлашга мўлжалланган муқобил (шу жумладан, атом энергияси) ва қайта тикланадиган энергия турларига асосланган электр станциялар, энергетика ускуналари ва мажмуаларининг фаолият олиб бориш принципларини ишлаб чиқиш.

Мақолалар, тезислар, патент гувоҳномалари,

конференцияларда иштирок этиш, илмий ҳисобот

2023 йил

Муқобил

(шу жумладан, атом энергияси) ва қайта тикланадиган энергия турлари асосида электр станциялари ва энергетика мажмуаларини яратиш.

Натижалар электр тармоқлари ва автоном манбалар сифатида муқобил ва қайта тикланадиган энергия базалари асосида энергия мажмуаларининг параллел ишлайдиган тизимларида қўлланилади.

(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори (лойиҳа). Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг

Энергетика муаммолари институтини ташкил этиш тўғрисида. VQL-4416/20-2.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Энергетика муаммолари институтининг