“Андижон ГЭС-2” УК: авария ҳолатларини бартараф этиш ва техника хавфсизлиги бўйича ўқув машғулоти ўтказилди

28.11.2020

“Андижон ГЭС-2” унитар корхонасида бош муҳандис Б. Джурабаев иштирокида оператив ходимлар билан юзага келиши мумкин бўлган авария ҳолатларини бартараф этиш чора-тадбирлари ва техника хавфсизлиги бўйича навбатдаги ўқув машғулоти ўтказилди, хабар беради uzgidro.uz.

Ўқув машғулоти карантин шароитларига тўлиқ амалга қилинган ҳолда ташкил этилди. Машғулотлар мобайнида барча талаб этилган ташкилий-амалий, норматив кўрсаткичларга амал қилинган ҳамда белгиланган натижаларга эришилган ҳолда якунланди.

Тадбир якунида корхона бош муҳандиси томонидан “Андижон ГЭС-2” УКда электр энергия ишлаб чиқариш жараёнида ишчи-ходимларнинг техника хавфсизлиги қоидаларига қатъиян риоя қилиши, авария ва ёнғинга қарши кураш ҳамда нохуш вазиятларни олдини олиш бўйича зарурий ва қўшимча кўрсатмалар, амалий тавсиялар берилди.